"Алвидо, Жаслиқ!" 26-қисм. Дробилкадаги "спектакль"

"Алвидо Жаслиқ!" китоби муаллифи, дунёда энг узоқ муддат қамоқда ўтириб чиққан журналист Муҳаммад Бекжон бир кишилик камерага ташланганининг 3-куни Оренбург гауптвахтасини эслайди. "Орадан 25 йил ўтиб, менга яна “одиночка” камерани эслатишди. Бу сафар рус ҳарбийлари эмас, ўзбек ментлари мени “одиночка”га ташлашди. “Бир безори ҳарбий” эмас, “ашаддий халқ душмани” мақомида", дея ёзади Муҳаммад Бекжон.